Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:03 / 19.03.2016
2213
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонида мисрлик зиёратчилар автобуси ЙТҲга учраши натижасида 19 киши ҳалок бўлди
Саудия Арабистони ҳудудида Мисрдан келган зиёратчилар минган автобус йўл транспорт ҳодисасига йўлиқиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.
Аниқлик киритилишича, умра зиёрати учун йўл олган мисрликларнинг автобусида жами 44 киши бўлган ва улардан 25 нафари жароҳатланган.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.