Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:02 / 20.03.2016
1929
1 дақиқада ўқилади
Авиаҳалокатга учраган Boeing лайнерининг “қора қути”сини расшифровка қилиш 21 мартда бошланади
Ростов-Донда авиаҳалокатга учраган Boeing самолётининг “қора қути”сини расшифровка қилиш ишлари 21 март кунидан бошланади, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.
“Ишлар эртага бошланади. Унда авикомпания эгаси сифатида Бирлашган Араб Амирликлари, самолёт ишлаб чиқарувчи сифатида АҚШ ҳамда самолётнинг двигателини ишлаб чиқарган Франция вакиллари ва мутахассислари иштирок этади”, — дейилади Давлатлараро авиация қўмитаси берган маълумотда.
Хабар берилишича қўмита ушбу ишга қизиқиш билдираётган барча мамлакатлар вакилларини текширув ишига таклиф қилган.