Жаҳон | 16:42 / 20.03.2016
1956
1 дақиқада ўқилади

Давлатлараро авиация қўмитаси Boeing “қора қути”си жиддий шикастланганини маълум қилди

Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) Ростов-Донда авиаҳалокатга учраган FlyDubai компаниясининг Boeing 737-800 самолёти “қора қути”си жиддий шикастланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ДАҚ расмий сайтида маълум қилинган.

“Автоматик овоз ёзиб олувчи ушбу қурилма жиддий механик шикастланган”, — дейилади тақдим этилган маълумотда.

Шунингдек, ДАҚ мутахассислари БАА ва франциялик мутахассислар билан бирга қурилмани таъмирлаш, уни қайта тиклаш ва ахборот олиш бўйича иш олиб боришаётгани маълум қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш