София исмли янги робот келажакда одамларни йўқ қилиш ниятида
Hanson Robotics асосчиси Дэвид Хэнсон София исмли одамсимон роботни тақдим этди. Уни яратишда Хэнсон актриса Одри Хёпберн ва ўзининг рафиқаси образларидан фойдаланди. Илк маротаба робот 2015 йилнинг апрель ойида фаоллаштирилди.
София 62 тадан зиёд юз ифодаларини кўрсата олади. Унинг кўзлари ичида камералар бўлиб, инсонлар билан “кўз билан алоқа”ни таъминлаб беради. Софиядан “келажакда нима билан шуғулланмоқчисан?” деган саволга, у ўқиш, санъат билан машғул бўлиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй олиш ва ҳаттоки оила қуришни режалаштирганини айтади.
Ундан келажакда одамларни йўқ қилиш режаси борлиги сўралганда, Софиянинг бу саволга тасдиқ жавобини бергани видео тақдимотга машҳурлик келтирди.
Хэнсон инсонларга ўхшайдиган анроидни яратишдан асосий мақсади, улар келажакда соғлиқни сақлаш, таълим ва хизмат соҳаларида яқиндан ёрдам беришидадир, дея айтади.