Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
23 март кунги об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.