Спорт | 21:43 / 22.03.2016
1719
1 дақиқада ўқилади

Боксчи Фьюри Брюсселдаги терактлардан кейин мусулмонларни ҳимоя қилиб чиқди

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Брюсселда давомли терактлар содир этилишидан кейин мусулмонларни ҳимоя қилиб чиқди.

"Келинглар, бу терактларга мусулмонларни айбдор қилмайлик. Бу ишларни мусулмон бўлмаганлар содир этишгани кўриниб турибди. Бу ишни ёвуз кимсалар содир этишди, мусулмонлар эмас", деб ёзади у ўз твиттерида.