Жаҳон | 11:50 / 22.03.2016
1925
1 дақиқада ўқилади

Красноярск ўлкасидаги турар-жой бинолари томи кучли шамол натижасида учиб тушди

21 март куни Россиянинг Дудинка шаҳридаги Щорс кўчаси бўйлаб эсган кучли шамол 5 қаватли уй томининг катта қисмини учириб кетди. Бу ҳақида Красноярск ўлкасининг ФВВ берган маълумот орқали “Московский комсомолец” хабар берди.

Нашрнинг хабар қилишича, том уйнинг ёнига қулаб тушган ва натижада ҳеч кимга зарар етмаган. Томларнинг бинодан ажралиб, қулашига 17 м/с шиддат билан эсган кучли шамол сабаб бўлди. Метеорологлар 22 март куни янада кучли шамол кузатилишини хабар беришди.