Ўзбекистон | 17:14 / 22.03.2016
2052
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 23—25 март кунлари ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотига кўра, 23—25 март кунлари мамлакатимиз ҳудудида ёмғир ва момақалдироқ бўлади. 26 мартда ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати 23 март куни кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади. 24-26 март кунлари эса кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва момақалдироқ кузатилади.