Спорт | 09:35 / 23.03.2016
1862
2 дақиқада ўқилади

Бабаян миллий терма жамоанинг 23 футболчидан иборат якуний таркибини маълум қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги иккки учрашув учун терма жамоанинг 23 футболчидан иборат таркибини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 март куни Филиппинга қарши ҳамда 29 март куни Баҳрайн билан ўз майдонида саралашнинг ушбу босқичидаги сўнгги икки ўйинини ўтказади.

Бу ўйинлар учун терма жамоа мураббийи кенгайтирилган таркибдан қуйидаги 23 футболчини танлаб олди:

Дарвозабонлар:
Александр Лобанов («Персеполис», Эрон), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Даврон Ҳошимов («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай», Хитой), Егор Кримец («Пекин Гуоан», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Камолиддин Тожиев («Пахтакор»), Виталий Денисов («Локомотив», Россия)

Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Фозил Мусаев («Сепаҳон», Эрон), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Санжар Турсунов («Умм Салал», Қатар), Станислав Андреев («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Сервер Жепаров («Локомотив»), Жасур Ҳасанов («Локомотив»), Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»)

Ҳужумчилар:
Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»).

Маълумот учун, ҳар икки ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.