Жон Керри Москвага келди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
Керри ташриф давомида Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Унинг Москвага ташрифи 2 кун давом этади. 24 март, пайшанба куни Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Учрашувларда Суриядаги сиёсий инқироз, Украинадаги вазият ва Яқин Шарқдаги ҳолат, шунингдек халқаро хавфсизлик муаммолари юзасидан муҳокама ўтказилиши кўзда тутилган.
РИА Новости мухбири 21 март куни Гаванада Керрига Москвадаги учрашув юзасидан юзланиб, учрашувдан нима кутаётгани ҳақида савол берганида АҚШ расмийси шундай жавоб берганди: "Биз Яқин Шарқ ва Украинадаги вазият шунингдек, хавфсизлик масалаларини муҳокама қиламиз".
Музокаралар давомида ўзига хос мавзулар муҳокама қилинадими деган саволга Керри: “Ўзига хос мавзулар бисёр” дея жавоб қилди. Лекин у айнан қайси мавзуларни айтаётгани ҳақида тўхталиб ўтмаган.
Қайд этиш керакки, Керри кейинги 1 йил ичида учинчи марта Москвага келмоқда. Унинг Москвага охирги ташрифи 2015 йилнинг декабрида юз берганди.
Керри, шунингдек, Россия раҳбарияти билан “Минск келишувларининг тўлиқ амалга оширилиши зарурлигини” муҳокама қилмоқчи. Шу туфайли Россия ТИВ Жон Керрининг бу ташрифи Россия-Америка муносабатларининг нормаллаштирилишига туртки бўлишига умид билдирмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Жон Керрининг Москвага ташрифининг аниқ санасини эълон қилди
Керри Путин билан кўплаб муҳим масалаларни муҳокама қилмоқчи