Жамият | 10:17 / 23.03.2016
2282
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолиси 24 мартга ўтар кечаси ой тутилишини кузатиши мумкин

23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси ер аҳолисининг маълум қисми ой тутилишини кузатиш имкониятига эга бўлишади.

Мазкур ҳолатни ер шарининг шарқий қисми Урал, Сибир, Узоқ Шарқ, шунингдек Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам кузатиш мумкин бўлади. Олимлар ой лимбаси кўринишининг ўзгаришини тасвирга олиш учун фототехникадан фойдаланиш мумкинлигини тавсия сифатида билдиришган.

Мазкур уникал ҳодисанинг даврийлиги максимум икки соат давом этиши кутилмоқда. Европа ва Африка минтақасида бу ҳолат кузатилмайди.