Ўзбекистон | 12:11 / 23.03.2016
1293
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ делегацияси Японияда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» мулоқоти кенгашида иштирок этади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 2016 йилнинг 25 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг 11-кенгашида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилди.

ТИВ делегациясининг Японияга ташрифи доирасида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ҳамда бир қатор бошқа учрашувлар ва музокараларни ўтказиш кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш