Ўзбекистон | 19:14 / 23.03.2016
2362
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар ой тутилишини кўра олишмайди

23 март куни ой тутилиши кузатилади. У ярим соя ҳолатда бўлади. Шу боис уни пастдан туриб, оддий кўзлар билан кўриб бўлмайди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Осмон ҳодисасини Осиё, Австралия, Шимолий ва Жанубий Америка, Тинч, Атлантика ва Ҳинд океани ҳудудларида кузатиш мумкин бўлади. Европа ва Африкада уни кузатиш имкони бўлмайди. Бу вақтда ой горизонт чизиғида бўлади.

Ҳодиса Тошкент вақти билан 14:39 да бўлади. Унинг максимал фазаси 11:47 да, якуни эса 13:54 да бўлади.

Улуғбек номидаги Астаномия институтининг “Газета.uz” нашрига берган хабарига кўра, Ўзбекистонда ойнинг чиқиши маҳаллий вақт билан 18:36 да бўлади ва биринчи дақиқаларда тоғли массивлар билан тўсилади. Шунингдек, об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ўзбекистонликлар учун ой тутилиши амалий жиҳатдан мумкин эмас.

Ўзбекистон аҳолиси 24 мартга ўтар кечаси ой тутилишини кузатиши мумкин