Жаҳон | 15:40 / 23.03.2016
1195
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун БМТ тарихида биринчи марта гуманитар саммит чақиради

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун тарихда илк бор гуманитар саммит чақирадиган бўлди. У 23-24 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитни чақиришдан асосий мақсад халқаро ҳамжамиятни инсоният, бирлик ва ҳамкорлик тамойиллари, инқирознинг олдини олиш ва одамларни қийинчиликдан қутқариш масаласидаги мажбуриятларини янгилашдан иборатдир.

Саммитда 150 мамлакатдан ҳукумат раҳбарлари, гуманитар ташкилотлар, хусусий секторлар, илмий доиралар, шунингдек, гуманитар инқироздан азият чекувчи кишилар қатнашади. Улар дунёдаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, келажакда амалга оширилажак гуманитар хатти-ҳаракатларни муҳоакама этишади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш