Жамият | 16:05 / 23.03.2016
2435
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда қаттиқ совуқ оқибатида мевали боғлар жабр кўрди

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида қаттиқ совуқ натижасида 310 гектар мевали дарахтлар нобуд бўлди.

Шунингдек, тунги ҳаво ҳарорати 0...-2 градусгача тушиб кетадиган Ўш, Жалол-Обод, Чуй ва Талас вилоятларида ҳам мевали дарахтларни совуқ уриб кетиш хавфи бор.

Бундай кескин совуқлар куртак ёзган дарахтлар, буталар учун хатарли, деб хабар беради Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров