Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати Ибраҳимовични йилига 75 млн евро маош тўлаш эвазига Хитой суперлигасига олиб келмоқчи
«ПСЖ»нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Хитой чемпионатида пайдо бўлиши мумкин.
La Reppublica нашри маълумотига кўра, Хитой ҳукумати унга у хитойликлар лигаси юзи бўлиши эвазига 75 млн евродан иборат йиллик маош тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Хабарда бу ғоя ҳукумат томонидан билдирилган, футболчи айнан қайси жамоага ўтиши ҳақида айтилмаган.
Агар бу трансфер амалга ошса, швециялик 34 ёшли футболчи дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.
Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум давомида «ПСЖ» учун Франция чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушган ва 27та гол уришга муваффақ бўлган ва 5та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг парижликлар клуби билан шартномаси 2016 йилнинг ёзигача тузилган.
Бундан олдинроқ, ушбу футболчининг хизматларига «Арсенал», «Милан», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва МЛС жамоаларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар берилганди.
Эйфел минорасининг твиттердаги аккаунти Златан Ибраҳимовичга жавоб қайтарди