Жамият | 22:01 / 24.03.2016
1912
1 дақиқада ўқилади

АҚШда муҳандислар Google харитасидаги нотўғри манзил туфайли бошқа уйни бузиб юборишди

АҚШда муҳандислик компаниясининг ишчилари янглишиб, бошқа уйни бузиб юборишди. Бу ҳақида Engadget нашри хабар берди.

Воқеа Техас штатининг Роулетт шаҳрида содир бўлди. Компания қўшни кўчадаги уйни бузиши керак эди, бироқ улар 2015 йилда торнадодан зиён кўрган бошқа бир уйни бузиб юборишган.

Иккала кўчанинг номлари ўхшаш бўлгани хатога сабаб бўлган. Кейинроқ ишчилар керакли манзилни топиб, уйни бузишга киришишди. Муҳандис эса буюртмачига Google харитасини скриншот қилиб, уй манзили нотўғри кўрсатилганини айтган.