Жаҳон | 19:01 / 24.03.2016
1392
1 дақиқада ўқилади

Бельгия бош вазири ИИВ раҳбарининг истеъфоси қабул қилмади

Бельгия бош вазири Шарль Мишель яқин кунларда бўлиб ўтган терактлар туфайли ички ишлар вазири Ян Ямбоннинг истеъфоси ҳақидаги мурожаатини рад этди.

"Бош вазир ички ишлар вазири Ямбоннинг истеъфоси ҳақидаги мурожаатини рад этди", - деб ёзилади газетада.

ИИВ раҳбари Ян Ямбон шу куни бўлиб ўтадиган ЕИ Кенгашининг фавқулодда йиғилишида иштирок этиши лозим. Бу йиғилишда ЕИнинг барча ички ишлар ва адлия вазирлари Брюсселда 22 март куни бўлиб ўтган мудҳиш воқеаларни муҳокама қилади.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш