Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музлик ичидаги илк тўй маросими бўлиб ўтди
Британиялик жуфтлик - 41 ёшли Энтони Ли ва 36 ёшли Мэри Жонс-Ли дунёда биринчи бўлиб Исландиядаги улкан музлик ичида турмуш қуришди, деб хабар беради Daily Mail.
Байрам маросими тахминан Лаунгйекюдль музлигининг 40 метр чуқурлигида ва минус икки даража совуқда бўлиб ўтди. Келин-куёвни 19 нафар меҳмон кузатиб борди.
Тўйнинг умумий қиймати 9 минг еврони ташкил этди (учиб бориб-келиш нархи билан бирга). Ундан музхона ичида жойлашган ибодатхонани ижарага олиш учун 2,2 минг евро сарфланди.
Лаунгйекюдль – катталиги бўйича Европада иккинчи ўринда туради.






