Жамият | 10:20 / 24.03.2016
1995
1 дақиқада ўқилади
Мексикадан АҚШгача қазилган махфий туннель фош бўлди
Наркодилерлар биринчи маротаба АҚШ ҳудудидан Мексикада қурилган ер ости туннели тугайдиган қисмида уй қуриш учун ер майдони сотиб олишган.
Узунлиги ўртача 300 метрли бу туннель Мексикадаги ресторанни Калифорниядаги уй билан боғлар эди, деб хабар беради CNN.
Туннелни аниқлаш билан боғлиқ иш бўйича тўрт киши ҳибсга олинган.
Туннель – мексикалик наркотика олиб сотувчилари ўртасида наркотик воситалар етказишнинг машҳур усули. Шундай туннеллардан бири орқали наркобарон Хоакин Гусман Лоэра турмадан қочиб кетгани шов-шувларга сабаб бўлганди.