Спорт | 20:49 / 24.03.2016
2240
2 дақиқада ўқилади

Ёднома: Йоҳан Кройффнинг энг чиройли голлари сараланди

Бугун, 24 март куни 20 асрнинг энг номдор футболчиларидан бири бўлган нидерландиялик Йоҳан Кройфф 68 ёшида оламдан ўтди. У ўз даврида майдонни яхши кўра олиши, шерикларини тўп билан таъминлаши, тезликка ва техникага эга бўлиши билан биргаликда бир-биридан чиройли кўплаб голлар урган. Айнан у "тотал футбол"нинг энг биринчи ва энг моҳир ижрочиларидан бири бўлган.

У ўзининг нафис ҳаракатлари эвазига "учар голланд" номини олганди. У ўйинлар вақтида рақиблар кутмаган жойда пайдо бўла олиши билан барчани ҳайратлантирарди.

Кройфф тўпни оёғининг ташқи қисмини теккизиш орқали кутилмаган томонга ташлашнинг ҳадисини олганди ва кўп марта ўзига хос шу усули орқали рақибларни доғда қолдириб, уларни айланиб ўтарди.

Йоҳан Кройфф энг яхши йилларини "Аякс" ва "Барселона" жамоаларида ўтказди. У ўз футболчилик фаолияти давомида 752та ўйин ўтказиб, 425та гол урди. Кройф 3 марта, 1971, 1973 ва 1974 йилларда "Олтин тўп" соҳиби бўлган. У уч марта чемпионлар кубогини қўлга киритган, бир марта футболчи сифатида, 2 марта мураббий сифатида.

Қуйидаги видеоларда унинг қандай маҳорат эгаси бўлганини кўриш мумкин.

Йоҳан Кройфф вафот этди

Мишель Платини: Мен дўстимни йўқотдим, дунё эса улуғ инсонни