Фан-техника | 19:01 / 25.03.2016
3432
1 дақиқада ўқилади

Дизайнер ногирон дўсти учун ўзиюрар арава яратди (суратлар ва видео)

Янги зеландиялик дизайнер Кевин Ҳалсалл мувозанатини ўзи сақловчи ғилдиракли курси ишлаб чиқди.

Ogo ногиронлар аравачасини тана ҳаракатлари ёрдамида бошқариш мумкин. Бу эса қўлларни тугмаларни босиш “вазифаси”дан озод қилади.

Ogo’ни Кевин анъанавий ногиронлар аравачасидан фойдаланишга қийналган дўстига ёрдам бериш учун яратган. Муаллиф бир неча йиллар давомида мустақил равишда турли ногиронлар аравачалари тузилишини ўрганиб, ушбу моделни ишлаб чиқди.

Ogo курсисининг тана ҳаракатлари асосида бошқарилиши умрининг катта қисмини ўтириб ёки ётиб ўтказишга мажбур бўлган одамларнинг мушакларига фойдалидир.

Қулай бўлганда ушбу аравачани атиги биттагина қўл билан ҳам бошқариш имконияти мавжуд.

Indiegogo лойиҳаси доираси Ogo аравачасини 1000 долларга буюртма қилиш мумкин. Режа бўйича, 2017 йилнинг сентябридан араваларни кенг тарқатиш бошланади.