Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:51 / 25.03.2016
1126
1 дақиқада ўқилади
Курил оролларида қирғоқ ракета комплекслари пайдо бўлади
Россия мудофаа вазирлиги Узоқ Шарқнинг Курил ороллари соҳилларига ракета мажмуаларини жойлаштиради, дея хабар қилмоқда RNS (Рамблер янгиликлар хизмати). Бу ҳақда вазирлик раҳбари Сергей Шойгу маълум қилган.
Унинг айтишича, “Курил оролларидаги ҳарбий қисм ва бўлинмалар режага мувофиқ қайта қуроллантирилади. Жорий йилда бу ерда “Бал” ва “Бастион” русумли соҳил ракета комплекслари ҳамда “Элерон-3” учувчисиз аппаратлари жойлаштирилади”. Шойгунинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Арктикадаги ҳарбий бўлинмаларни жиҳозлаш борасида фаол иш олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш