Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ делегацияси Японияда «Марказий Осиё+Япония» мулоқоти кенгашида иштирок этди
2016 йилнинг 25 март куни Токио шаҳрида ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг 11-кенгаши бўлиб ўтди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Япония вакиллари кўп томонлама форматдаги ҳамкорлик, жумладан минтақавий хавфсизлик, савдо ва инвестиция, транспорт инфратузилмаси ва логистикани ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, жорий йилда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган мулоқотнинг Ташқи ишлар вазирлари 6-кенгашига тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинди.