Фан-техника | 12:49 / 26.03.2016
1944
1 дақиқада ўқилади

NASA Ер ёнидан ўтиб кетган комета тасвирини намойиш этди

NASA Ерга яқинлашиб келган P/2016 BA14 кометасининг тасвирини намойиш этди.

Агентлик сайтида маълум қилишларича, тасвирлар 2016 йилнинг 21 мартидан 23 мартига қадар муддатда қабул қилиб олинган. Ўшанда осмон жисми Ерга 4,1 дан 3,6 миллион километр яқинлашган эди.

Қабул қилинган радиолокал маълумотларга қараганда, P/2016 BA14 кометасининг диаметри 1 км. га яқинлигини пайқаш мумкин. Бунинг устига унинг шакли ҳам ноаниқ ўлчамга эгалигига гувоҳ бўлиш мумкин.


Ушбу комета Ерга жуда яқин масофага яқинлашган учинчи осмон жисми бўлди.