Жамият | 16:37 / 26.03.2016
4034
3 дақиқада ўқилади

PAYNET орқали блокли тестлар тўпламини харид қилиш имконияти пайдо бўлди

2016 йил март ойидан бошлаб PAYNET тўлов тизими орқали таркибида абитуриентлар учун электрон тестлар мавжуд кўпроқ дастурларни харид қилиш мумкин. Эндиликда бу ерда нафақат тўлиқ версиялар учун, балки блокли тўпламлар учун ҳам серия рақамларини сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар бермоқда.

Блокли тўпламларни, қоидага кўра, қайси коллеж ёки олий ўқув юртига ўқишга киришини биладиган ҳамда тайёргарликни фақат танланган йўналиш бўйича тестлашга киритиладиган фанлар бўйича амалга оширадиганлар харид қилишади.

PAYNET тизимининг афзаллиги, энг аввало, ундан Ўзбекистоннинг исталган минтақасида фойдала олиш имкониятидир.


Электрон тестлар учун серия рақамини Ўзбекистоннинг исталган бурчагидаги ҳар қандай PAYNETдан харид қилиш имконияти яратилди. PAYNETга келганда оператордан “Хизматлар” бўлимига кириб, Abitur.uz ни танлашни, сўнгра тушувчи рўйхатдан тестлари мавжуд зарур дастурни танлашни сўраш лозим.

Блокли тўпламларни PAYNET орқали харид қилиш барча хоҳловчиларнинг тўлиқ тўпламларни сотиб олиш ҳуқуқини бекор қилмайди. Илгаригидек бу тўлов тизими орқали қуйидаги тўлиқ версияларни сотиб олиш мумкин:

-“Олий ўқув юртларига кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

-“Лицей ва коллежларга кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

-“Россия ОТМ кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

-“Математика” электрон ўқув қўлланмаси”.

Электрон тестлар учун серия рақами сиз тўловни амалга оширганда оладиган PAYNET чекида кўрсатилади. Электрон тестлар учун битта серия рақами дастурни битта компьютерда фаоллаштириш учун мўлжалланган. Фаоллаштириш кодини Интернет орқали олганда “Маҳсулот тури”ни, яъни серия рақами унинг учун харид қилинган дастурни reg.mg.uz саҳифасида тўғри танлаш муҳимдир. Маҳсулот турини танлаш қўлда амалга оширилади. Дастурни фаоллаштиришда қийинчиликлар вужудга келганда 200-00-40телефон рақами орқали боғланиб, ёрдам сўраса бўлади.