Спорт | 18:42 / 26.03.2016
1311
1 дақиқада ўқилади

Туркия термаси аъзоси ФИФА томонидан қўлланиладиган жазо туфайли Евро-2016ни ўтказиб юборади

"Трабзонспор" билан шартнома имзолаган ўйинчи алалоқибат "Байер"га ўтгани борасида ФИФА билан тортишгани боис, Хоқон Чалханўғли 4 ойга футболдан четлаштирилади.

ФИФА ва Хоқон ўртасидаги мунозарага футболчининг 2011 йили "Трабзонспор" билан имзолаган шартномаси сабаб бўлди. Битимга кўра, ўйинчи 2012/13 йилги мавсумда мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилиши лозим эди. Бироқ, футболчи "Байер"га ўтиб кетган.

Чалханўғли ФИФАнинг бу қарорига апеляция берган ва айни вақтда ўйнай олади. Бироқ, ФИФА ўйинчининг аризасини тез орада қайта кўриб чиқиб, уни 4 ойга футболдан четлаштириши эҳтимолга яқин. Агар шундай бўлса, Ҳоқон Францияда бўлиб ўтажак Евро-2016ни ўтказиб юборади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш