Хотинини яширин камера орқали кузатган эр бир сирни англаб етди
Деярли ҳар бир оилада қуйидаги нохуш вазият юз берган бўлса керак. Эр оғир иш кунини ўтказиб уйга ҳориб-чарчаб келади ва уйда фарзандлар билан қолган хотини уйдаги ҳеч бир ишни бажаришга улгурмаганини кўради. Бунинг устига, хотини қаттиқ чарчаганини айтиб нолийди!
Шундай онларда эркакларнинг миясига ҳар хил хаёллар келади. Кимдир хотини жудаям дангаса бўлиб кетганлигини ўйласа, яна кимдир хотинидан шубҳаланишни бошлайди. Аслида эса...
Япониялик бир гуруҳ фаоллар уйда ўтирган аёллар нима билан шуғулланишларини ўрганмоқчи бўлишди. Шу билан бирга рўзғорнинг оғир юкини аслида ким кўпроқ аёлларми ёки эркаклар кўтаришига ҳам аниқлик киритишга бел боғлашди. Ўз тадқиқотлари натижасини улар қисқа, лекин таъсирли виделавҳага жойлаштиришди.
Бу ролик аёлликнинг нақадар оғирлигини ва уй бекаси бўлиш осон иш эмаслигини ҳис қилишингизга ёрдам беради.