Спорт | 18:39 / 27.03.2016
1653
1 дақиқада ўқилади
Новак Жокович ҳаводан келаётган теннис коптогини чўнтагига солиб олди
25 март куни Майамида бўлиб ўтаётган "Мастерс" туркумидаги теннис турнири доирасидаги ўйин вақтида ўз мухлисларини қувонтириш учун яна бир ноодатий ҳаракатини амалга оширди.
У британиялик рақиби Кайл Эдмундга қарши баҳсда геймлардани бири вақтида рақибнинг коптокка ноаниқ зарба беришидан кейин ҳавога учган коптокни кортнинг ўзи турган томонига тушаётган вақтида чўнтагига аниқ келиб тушишини таъминлади.