Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси уй шароитида смартфон учун проектор ихтиро қилди
4-синф ўқувчиси Зафарбек Холмирзаев смартфондаги тасвирни экранда катталаштириб кўрсатадиган қурилма – проекторни кашф қилди. Бу ҳақда унинг опаси Моҳларойим Қаюмова фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган.
У бу ихтироси орқали “Jajji akademik” журналининг “Академик боламан” номли танловида иштирок этмоқда.
Ёш ихтирочи бу мосламани уй шароитида яратган. Бунда оптик лупадан тасвирни катталаштириш воситаси сифатида фойдаланган. Ихтирочининг таъкилашича, бу йўл билан ҳар қанақа смартфон фойдаланувчиси мобил қурилмаси учун проектор ясаши мумкин.
Зафарбек Холмирзаев Тошкент вилояти Қибрай тумани 1-ўрта таълим мактабида таҳсил олади. Мобил алоқа воситалари учун овоз кучайтирувчи аппаратлар, смартфон учун 3D экран ва бошқа қизиқарли кашфиётлар қилган. Зафарбек келажакда телепортацияни ҳам ихтиро қилмоқчи.
Укам - Зафарбек 11 ёшда. Техникага қизиқади, янги мослама, турли қурилмалар ихтиро қилиш билан шуғулланади. Яқинда оптик лупа ёрдамида смартфон учун проектор яратди. Қуйидаги видеода ихтиросини босқичма-босқич тушунтириб берган. Бу қурилмани Сиз ҳам уй шароитида яратишингиз мумкин. #jajjiakademik "Академик боламан" танлови учун махсус.
Опубликовано Mohlaroyim Qayumova 26 марта 2016 г.
“Jajji akademik” журнали “Академик боламан” номли танлов ўтказмоқда