Пентагон раҳбари иши бўйича шахсий почтасидан фойдаланган
АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер деярли бир йил давомида иши бўйича шахсий электрон почтасидан фойдаланган, деб хабар берди Associated Press ахборот агентлиги.
Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги ахборот эркинлиги қонуни асосида ошкор этган юзлаб хатлар журналистлар қўлига тушгандан кейин маълум бўлди.
Маълум қилинишича, журналистларнинг қўлига 1336 та хат тушган. Уларда махфий ахборот бўлмаган, асосан режалаштириш ва логистика масалалари баён қилинган.
Таъкидланишича, Пентагон хизмат мақсадларида шахсий почтадан фойдаланишни тақиқлайди. Картер почтасидан 2015 йил февралда ўз лавозимини бажаришга киришгандаёқ фойдаланишни бошлаган. 2015 йил декабрда унинг ёрдамчиси Картер ўз почтасидан хизмат юзасидан фойдаланмай қўйганини маълум қилганди.
Декабрда The New York Times нашри Пентагон раҳбари иши юзасидан масасалаларни ҳал қилишда шахсий почтасидан фойдаланганини маълум қилган.
Хиллари Клинтон ҳам АҚШ Давлат котиби бўлганда иши бўйича масалаларни ҳал қилишда ўз шахсий почтасидан фойдаланган эди.