Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:09 / 27.03.2016
2587
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги 12- ва 26- йўналишлардаги трамвайлар ҳаракати қайта йўлга қўйилди
27 март, якшанба куни Тошкентдаги 12- ва 26- йўналишларда трамвайлар ўз ишини қайтадан бошлади. Бу ҳақда 2- трамвай депосига асосланган ҳолда «Газете.uz» хабар тарқатган.
26 март куни ҳар икки йўналишда ҳам трамвайлар фаолият кўрсатмаганди ва бу йўналишлар ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Деподагилар ва таҳририят ахборот манбалари мазкур йўналишларнинг ёпилиши эҳтимоли тўғрисида маълум қилишганди.