Ўзбекистон | 11:48 / 28.03.2016
1307
1 дақиқада ўқилади

30 март куни Ўзбекистон ва Исроил ўртасида сиёсий маслаҳатлашув ўтказилади

2016 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Шу муносабат билан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳрига келиши кутилмоқда.

Бу делегацияга Исроил ТИВ бош директорининг биринчи ўринбосари Жереми Иссахаров раҳбарлик қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш