Жамият | 20:32 / 28.03.2016
2181
1 дақиқада ўқилади
Друзь помидор тўғрисидаги савол туфайли Аскеров билан аразлашиб қолди
Александр Друзь ва Ровшан Аскеров «Что? Где? Когда?» интеллектуал ўйинининг баҳорги мавсумидаги илк ўйинидан сўнг келишмай қолишди. Уларнинг “Нескучный сад”да берган интервьюсини ўйиннинг YouTube порталидаги каналида кўриш мумкин.
Улар ўртасидаги можарога Аскеров жамоасининг помидорлар тўғрисидаги саволга берган жавоби сабаб бўлган. Ўйин меҳмонларининг бир қисми билимдонлар жамоасига очко беришни маъқул кўришган бўлса, айримлари жавобни хато деб топишган.
Ўйиндан сўнг, Друзь Аскеровни койиб, уни «миллионлаб томошабинлар кўз ўнгида обрўсини йўқотган»ликда айблади. Аскеров ўз навбатида, Друзни «умуман обрўсиз» деб, очко олиш учун жавобни алмаштирган 90-йиллардаги ҳодисани хотирлаган.