Жаҳон | 23:53 / 28.03.2016
2437
1 дақиқада ўқилади

Жон Керри Борис Немцовнинг қизи ва яна 13 аёлни жасорат учун мукофоти билан тақдирлайди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 14 аёлга халқаро мукофот топширади, улар орасида марҳум Борис Немцофнинг қизи Жанна Немцова ҳам бор. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, "мукофот ҳар йили тинчлик, адолат, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришни ҳимоя қилишда, кўп ҳолларда ўз ҳаётини хатарга қўйган ҳолда, фавқулодда жасорат ва етакчилик сифатларини намоён қилган дунё аёлларига топширилади".

Давлат департаменти маълумотларига кўра, 2007 йилда бу мукофотга 60 та давлатдан 100 га яқин аёл муносиб топилди.

Жанна Немцова бу мукофотни Россия вакили сифатида олади. Мукофот шунингдек Бангладеш, Белиз, Хитой, Франция, Гватемала, Ироқ, Малайзия, Мавритания, Словакия, Судан, Танзания, Таиланд, Яман вакилаларига топширилади.