Қозоғистон мудофаа вазири фавқулодда текширув ўтказди
Қозоғистон республикаси Олий бош қўмондони Н. Назарбоев буйруғига асосан, 27 март ярим тунда Жамбил вилояти ҳарбий қисмлари тревога (хавфни билдирувчи сигнал) билан уйғотилиб, юқори ҳарбий тайёрлик ҳолатига келтирилган.
Ушбу текширув чоғида, мамлакат мудофаа вазири Имангали Тасмагамбетов вилоятдаги ҳарбий қисмлар ва «Терис-Ашибулак» полигонининг ҳарбий тайёргарлик ва имкониятларини кўздан кечирган.
Ҳарбий бўлинмалар, белгиланган вақт ичида ўз қисмларидан «Терис-Ашибулак» полигонига етиб бориб, белгиланган вазифаларни адо этишган.
Кутилмаган текширувдан асосий мақсад, деб хабар қилади «Nur.kz», ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг терактлар ёки фавқулодда ҳолатларда ҳаракатлари уйғунлигини баҳолаш ҳамда сув ҳавзалари ва тоғли ҳудудларда ўз вазифаларини қай даражада бажара олишини аниқлашдан иборат бўлган.