Спорт | 12:13 / 28.03.2016
2131
1 дақиқада ўқилади

«Реал» мухлислари «Барселона»га қарши ўйинда Хамес ва Иско майдонга тушишини исташмаяпти

Испаниядаги AS газетаси ўз ўқувчилари орасида «Реал»нинг «Барселона»га қарши навбатдаги ўйинда тушириладиган таркиби бўйича сўровнома ўтказди.

Сўровнома натижасига кўра, мадридликлар жамоаси мухлисларининг аксар қисми Хамес ва Искони асосий таркибда кўришни исташмаслигини билдиришган. Бу икки футболчи сўнгги вақтларда мухлислар ва матбуот томонидан кўп марта танқидга учрамоқда.

Навбатдаги «класико» 2 апрель куни, Испания чемпионатининг 31-тури доирасида, каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда каталонияликлар сафардан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.