Саудия Арабистони ва ҳусийчилар ўзаро асирлар алмашинувини ўтказишди
Саудия Арабистони бошқарувидаги коалиция яманлик исёнчилар ҳарбий ҳаракатлар пайтида қўлга олинган 109 нафар яманликни озод қилиш эвазига 9 нафар саудиялик асирни қўйиб юборганини тасдиқлади.
"Асирларни айирбошлаш арафасида ҳусийчилар вакили ҳам шиа ҳаракати ва Саудия Арабистони асирларни алмашганларини маълум қилди", деб хабар беради РИА Новости нашри Франс Пресс агентлигига асосланиб.
Яманда бир томонда шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати исёнкор-ҳусийчилари ва армиянинг собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ қисми, иккинчи томонда ҳусийчилар қувиб юборган Абд Раббу Мансур Ҳодий қўшини ва ушбу қўшинни қуруқликда ҳамда ҳавода қўллаб-қувватлаётган араб коалицияси ўртасидаги низо ҳамон давом этмоқда.
Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция ўтган йилнинг 26 мартидан буён ҳарбийлашган ҳусийчилар гуруҳи назоратидаги Яман туманлари бўйлаб ҳаво ҳужумлари уюштириб келмоқда.