Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:54 / 28.03.2016
2307
1 дақиқада ўқилади
Швейцария аёл кёрлингчилар жамоаси кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпиони бўлишди
Кёрлинг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Швейцария аёллар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.
Канаданинг Свифт-Керрент шаҳрида бўлиб ўтган финал босқичида швейцариялик аёллар Япония терма жамоасини эндлар бўйича 9:6 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Бронза медаллари россиялик кёрлинг усталарига насиб қилди.
Шу тариқа, Швейцария терма жамоаси кетма-кет учинчи, умумий ҳисобда олтинчи марта жаҳон чемпионатида зафар қучишди.