Ўзбекистон | 10:29 / 29.03.2016
1378
1 дақиқада ўқилади

30 март куни ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга келади

30 март куни Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати маълум қилган.

Ташриф давомида Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов билан учрашади. Шунингдек, у Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар ўтказади. Музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш