Жаҳон | 12:02 / 29.03.2016
1634
1 дақиқада ўқилади
EgyptAir авиакомпанияси MS181 рейсини амалга ошираётган самолёти гаровга олинганини тасдиқлади
Мисрнинг Egyptair авиакомпанияси 29 март куни тонгида Александрия ва Қоҳира шаҳарлари ўртасида MS181 рейсини амалга ошириш вақтида номаълум шахс томонидан гаровга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
"MS181 рейсини амалга ошириш вақтида А-320 самолёти гаровга олинди. Жараён бўйича маълумотларни етказишда давом этамиз", дейилади Egyptair авиакомпаниясининг твиттерида.
Хабарларда айтилишича, самолёт учувчилари капитани воқеа ҳақида Қоҳирадаги диспетчерга маълумот жўнатган ва самолётни гаровга олувчининг талаби билан Кипрга олиб кетаётганини айтган.
Самолёт гаровга олингани ҳақидаги хабар 29 март куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8:30да келиб тушган. Дастлабки хабарларда, самолётда 81 йўловчи бўлгани айтилган.