Жаҳон | 21:35 / 29.03.2016
1931
1 дақиқада ўқилади

EgyptAir самолётини гаровга олувчининг учишдан олдинги текширувдан ўтиши жараёни видеоси пайдо бўлди

Интернетда EgyptAir самолётининг MS181 рейсига чиқишдан олдин йўловчиларнинг, хусусан самолётни гаровга олган Сайф ад-Дин Мустафонинг текширувдан ўтиши тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда AirLive хабар берган.

Видеода кўриш мумкинки, Сайф ад-Дин Мустафо Мисрнинг Бурж-Ал-Араб аэропортидаги текширув қисмидан ўтган.

Воқеалар ривожи давомида самолётни олиб қочганликда гумон қилинган бошқа йўловчи Иброҳим Самаҳа эса "Ахбар ал-Яум" нашрига берган интервьюсида Мисрдаги аэропортда йўловчиларнинг ҳужжатлари ҳам яхши текширилмагани ҳақида айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ, Сайф ад-Дин Мустафо самолётни гаровга олишда "сохта бомба"дан фойдалангани ҳақида хабар берилганди.

Унинг бу ҳаракатига нима сабаб бўлгани жумбоқ бўлиб қолмоқда.