Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:44 / 29.03.2016
1840
1 дақиқада ўқилади
Францияда 15 минг дона тухумдан қуймоқ тайёрланди
The Local нашрининг хабар беришича, Бесьер француз қишлоғида 15 минг дона тухумдан пасха қуймоғи тайёрланган. Бу анъанага 40 йилдан ошди.

Бу сафар мазкур жараёнда 50 нафар кўнгилли иштирок этди. Қуймоқдаги барча тухумларни чақиш учун бир ярим соатча вақт кетди. Егуликка бир неча килограмм ўрдак ёғи, туз ва мурч ишлатилди.

Қуймоқ 30-40 дақиқа давомида қовурилди. Унинг таъмини кўришга 10 минг киши тўпланди.
Маълумот учун: Пасха қуймоғини тайёрлаш анъанаси 1973 йилда Бесьерда пайдо бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш