Жаҳон | 21:52 / 29.03.2016
1900
1 дақиқада ўқилади

Кипр ИИВ А320 самолётини гаровга олган шахснинг руҳий ҳолати барқарор эмаслигини қайд этди

Кипр Ички ишлар вазирлиги 29 март куни Александрия шаҳридан Қоҳирага учаётган EgyptAir авиакомпаниясининг А320 русумли самолётини ичидаги 81 киши билан бирга гаровга олган Сайф ад-Дин Мустафонинг руҳий ҳолати "ўзгарувчан" эканини қайд этди. Бу ҳақда "Франс Пресс" хабар тарқатган.

"Унинг ҳаракати террорчиликка алоқадор эмаслигини яна бир бор таъкидлайман. Бу инсонда баъзи-баъзида содир бўладиган руҳий беқарорлик натижасида рўй берган"Ю дейди Кипр ИИВ бош директори Александрос Зинон.