Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:09 / 29.03.2016
1677
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон — Баҳрайн: «Бунёдкор» стадиони кассаларида чипталар қолмади
ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўтказиладиган ўйин учун чиқарилган чипталар стадион кассаларида қолмаган. Бу ҳақда «Бунёдкор» стадиони кассаларидаги манбага таяниб, «Championat.asia» хабар берган.
Сайт хабарида ёзилишича, Ўзбекистон — Филиппин терма жамоалари ўртасида 24 март куни бўлиб ўтган учрашувдаги каби, Баҳрайн билан ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон — Баҳрайн ўйини 29 март соат 18:00 да бошланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш