Ўзбекистон | 11:39 / 29.03.2016
3550
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев Сенат аъзоси бўлди

Шу йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича 2016 йил 26 март куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан, С.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмаджон Усмонов 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига шу вақтгача вилоятнинг Зангиота туманига ҳокимлик қилиб келган Содиқ Абдуллаев тайинланган эди.

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Аҳмаджон Усмонов сенаторлик ваколатидан маҳрум бўлди