Ўзбекистон | 18:27 / 30.03.2016
1851
1 дақиқада ўқилади

«Аэрофлот» йўловчи самолёти Таиланддан қайтишда Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

«Аэрофлот» компаниясининг Пхукет (Таиланд) шаҳридан Москвага Su0275 рейсини амалга ошираётган A330 самолёти Тошкент аэропортида мажбуран қўнди. Бу ҳақда аэропортдаги манбаларига асосланиб, Sputnik хабар берган.

Манбанинг ёзишича, фавқулодда қўнишнинг сабаби самолёт йўловчиларидан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашгани бўлган. Ушбу йўловчи учун тез ёрдам чақирилган.

Аэропорт маъумуриятининг kun.uz сайтига маълум қилишича айни вақтда самолёт Москвага учиб кетган.

Самолёт Тошкентга соат 15:20да қўнган, 16:30да ҳавога кўтарилган.