АҚШ Россияга қарши жазо чоралари муҳим деб ҳисоблайди
Америка молия вазирининг қайд этишича, санкциялар кучли сиёсий қуролдир. У билан енгил-елпи муомала қилиш ярамайди.
АҚШнинг Россияга қўллаётган жазо чоралари, "биринчи галда, сўнгги қарор қабул қилувчи ҳукуматга қарши қаратилган".
Рейтерс ахборот агентлигининг хабарига кўра, АҚШ молия вазири Жейкоб Лью шундай баёнот берган.
"Биз, иқтисодий ўсишнинг секинлаётгани сабаб жазо чораларини қўллаш ёки қўлламаслик борасида иккиланмаслигимиз лозим", деб Лью сўзларидан иқтибос келтирган ахборот агентлиги.
Вазирнинг қайд этишича, жазо чораларини жорий этиш, талаб этилган пайтда қўллаш лозим бўлган жиддий воситадир.
Жейкоб Льюнинг сўзларига кўра, Американинг санкциялар қўллаш амалиёти турли хил усулларга эга. Хусусан, бу Кубага нисбатан қўлланилган кенг қамровлисидан тортиб, Россия билан боғлиқ вазиятдаги мақсадли санкциялар кўринишларига эга.
Бундан аввалроқ, АҚШ давлат котиби Жон Керри 25 март кунги Москвага ташрифи чоғида, Минск келишуви бандлари тўлиқ бажарилса, АҚШнинг Россияга санкциялари бекор қилинишини айтган эди.