Жаҳон | 14:55 / 30.03.2016
1820
1 дақиқада ўқилади
Фотогалерия: Лаҳор хунрезлиги
27 март куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида портлаш содир этилди. Бу ваҳшийлик “Гулшан-и-Иқбол” болалар кўнгилочар боғида террорчи-ҳудкуш томонидан амалга оширилди. Бу пайтда боғда насронийларнинг Пасха байрами тантаналари бўлаётган эди. Бомба болалар атракционидан бир неча қадамлар берироқда портлатилди.
Бу жиноятни Покистонда ҳаракат қилувчи “Теҳрик-и-толибон Покистон” толибонларининг “Жамоат ул Аҳрор” экстреместик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Dawn газетасининг электрон версияси маълумотларига кўра, бу теракт қурбонлари сони 74 кишига етган. 17 ва 18 яшар икки жабрдийда олган жароҳатлари оқибатида Лаҳордаги шифохонада оламдан ўтган.
Аввалроқ улар сони 72 нафар эканлиги қайд этилган эди.