Жаҳон | 17:54 / 30.03.2016
1586
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев Россияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Брюсселга уюштирган ишчи ташрифи чоғида Европа кенгаши раиси Дональд Туск билан учрашди.

Назарбоев мулоқот чоғида ЕИнинг Россияга қарши санкцияларини бекор қилиш масаласини ижобий ҳал этиш зарурлигига урғу берган.

«Биз минтақадаги сиёсат, хусусан Украина муаммоси ва кучли салбий таъсир кўрсатаётган Россияга қарши санкциялар борасида фикр алмашиб, Европа ҳамда Россия учун ҳам ва албатта санкциялар таъсиридан азият чекаётган Қозоғистон учун ҳам фойдали шартларда зиддиятга барҳам бериш учун ҳамкорлик қилишга келишиб олдик», — деган Назарбоев Жан Клод Юнкер билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг.

Бундан ташқари, Назарбоев Остонада халқаро молия марказини ташкил этишда Европа иштирок этишига умид билдирган.

«Европа бизнинг ислоҳотларимиз, сармоя ва саноатлаштириш сиёсатимизни қўллаб қувватлашини ҳоҳлаймиз. Мен уларни ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига таклиф этиб, шундан сўнг Остонада халқаро молия марказини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашга чақирдим», — деб айтган Қозоғистон раҳбари.